Бизга ёрдамингиз керак
Журналистлар, парламентчилар ва сенаторлар, божхона ва чегара хизмати ходимлари, ҳокимиятлар, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва савдо органлари ходимлари, ун импортчилари, новвойлар, нон маҳсулотлар ва макарон ишлаб чиқарувчилар, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, таълим муассасалари, ижтимоий ва ёшлар ташкилотлари ходимлари, ун саноати вакиллари - биз Сизга мурожаат қиламиз, чунки темир танқислиги камқонлиги муаммосини ҳал қилиш Сизларнинг қўлингизда.
Оналаримиз ва болаларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишга ёрдам беринг! Ўзбекистоннинг ун ёки нон харид қилаётган ҳар бир фуқароси ўзига керак маҳсулотни онгли равишда танласин.
Оммавий ахборот воситалар |
Микроэлементлар танқислиги муаммосига эътиборни жалб қилишга ёрдам беринг. Бу ҳақда одамларга сўзлаб беринг. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бойитилган уннинг фойдасини билсин. Сиз бу билан оналаримиз ва болаларимизнинг ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолган бўласиз.батафсил
Қарор қабул қилувчи шахслар |
Унни бойитиш бўйича Миллий дастурининг муваффақияти Сизнинг ёрдамингизга боғлиқ. Бутун Ўзбекистон халқининг саломатлиги, ҳаёти ва фаровонлиги Сиз бугун қандай қарор қабул қилишингизга боғлиқ. батафсил
Ун саноати вакиллари |
Унни бойитиш бўйича Миллий дастурга қўшилинг! Тегирмонларингизга махсус дозаторлар ўрнатиш ва бойитилган ун ишлаб чиқаринг. Бу билан Сиз нафақат одамларга ризқ улашасиз, балки уларнинг саломатлигини тиклайсиз. батафсил




