Қарор қабул қилувчи шахслар

Биз давлат ҳокимият органлари ходимларига, парламентчилар ва сенаторларга, вазирликлар, маҳкамалар, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ҳокимиятлар ходимларига ва маҳаллалар вакилларига ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдамиз.

Унни бойитиш бўйича Миллий дастурининг муваффақияти Сизнинг ёрдамингизга боғлиқ. Бутун Ўзбекистон халқининг саломатлиги, ҳаёти ва фаровонлиги Сиз бугун қандай қарор қабул қилишингизга боғлиқ.

Парламентчи ва сенаторлар фақатгина бойитилган уннинг ишлаб чиқарилиши ва импорт қилинишини таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасида унни ёппасига бойитиш тўғрисидаги Қонунни ишлаб чиқишда иштирок этишлари мумкин.

Божхона ва чегара хизматлари фақат бойитилган уннинг олиб кирилишига ёрдам беришлари ва қозоғистондан ноқонуний равишда ун олиб кириш устидан назоратни кучайтиришлари мумкин.

Ҳокимиятлар, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва савдо ходимлари лойиҳанинг жойларда татбиқ этилишини умумий мувофиқлаштириб боришлари, дўконларни мунтазам равишда бойитилган ун билан таъминлашни, аҳолининг камқонликнинг хатарлари ва асоратларидан ҳамда бойитилган уннинг инсон организмига берадиган фойдаларидан хабардорлигини оширишга ёрдам беришлари мумкин.

Ун импортчилари, новвойлар, нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини (ун, нон, пишириқлар, макаронлар ва ҳоказо) фақат бойитилган ундан ишлаб чиқаришлари, ўз маҳсулотларига «Соғлом маҳсулотлар» логотипини  қўйишлари ва харидорлар ўртасида бойитилган ун ва ундан тайёрланган маҳсулотларнинг фойдаси ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш, маориф, ижтимоий ва ёшлар ташкилотлари ходимлари аҳолининг кенг табақалари ўртасида, айниқса аёллар ва болалар ўртасида камқонликнинг хавф-хатарлари ва асоратлари ҳақида, шунингдек бойитилган ун ва нон истеъмол қилиш зарурлиги ҳақида кенг кўламда тарғибот ва ахборот ишларини олиб боришлари, коммуникацион кампанияларни олиб боришда ва ахборот материалларини тарқатишда ёрдам беришлари мумкин.