Ун саноати вакиллари
Ун саноатининг роли дастурхондаги нон каби барча замонларда инсон ҳаёти учун ғоятда муҳим бўлган. Бугун эса, инсоният тарихида биринчи бор тегирмончилар нафақат халқни «тўйдирмоқда», балки уларга саломатлик улашмоқда.
Тегирмончиларнинг Унни бойитиш Миллий дастурида иштирок этишлари ун саноати ва бизнес соҳаси вакилларининг Ўзбекистон фуқаролари олдидаги юксак ижтимоий масъулиятини кўрсатади.
Ўзбекистон аҳолисини бойитилган ун билан имкон қадар тўлароқ қамраб олиш учун хусусий ун корхоналари ҳам бойитиш жараёнига қўшилишлари керак. Сизнинг тегирмонингизга ўрнатилган дозатор келгусида унга исталган қўшимчани қўшиш учун фойдаланилиши мумкин. Натижада Сиз ишлаб чиқараётган ун янада сифатлироқ ва бозорда рақобатбардошроқ бўлади.
Унни бойитиш Миллий дастурига қўшилинг!

Унни бойитиш Миллий дастуринин мақсадларига эришиш учун:
- Ун корхоналари барча талаб ва меъёрларга жавоб берадиган сифатли ва бойтилган ун ишлаб чиқаришлари лозим
- Бойитилган ун тегишлича белгиланиши, “Соғлом маҳсулотлар” логотипи ҳамда “Витамин-минерал қўшимча билан бойитилган ун” деган ёзув билан таъминланиши лозим. Бундай маълумотлар нафақат нарх кўрсатиладиган ёрлиқда, балки ун қопининг ўзида ҳам бўлиши керак. Шунда аҳоли бойитилган унни осон таниб олади.
- Ун корхоналари буғдойни тегирмонда тортаётганда мижозларга бойитилган уннинг фойдасини тушунтиришлари ва уни бойитиб беришлари лозим




