Оммавий ахборот воситалар
Мамлакат учун бундай кенг кўламли лойиҳада оммавий ахборот воситаларининг роли беқиёсдир.
Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бойитилган уннинг фойдасини билиши керак.
Бизга микроэлементлар танқислиги муаммосига: темир танқислиги камқонлигининг кенг тарқалганлигига, унинг аҳоли саломатлигига таъсирига, мамлакат тараққиёти учун ижтимоий-иқтисодий оқибатларига эътиборни жалб қилишда ёрдам беринг.
Одамларга ушбу маълумотларни етказар экансиз, Сиз нафақат ўз касбингизни адо этасиз, балки Ватанингизда, шаҳрингизда, қишлоқ ёки маҳаллангизда яшаётган болалар ва оналарнинг, атрофингиздагиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшасиз. Бу нарса меҳнатингизга арзиса керак?
Бу ҳақда одамларга сўзланг! Улар ун ёки нон харид қилаётганда ҳушёр бўлишсин!
Бойитилган нон ва уннинг фойдаси ҳақида, уларни қаердан топиш мумкин, қандай ажратиб олиш мумкин ва умуман «яширин очлик» (озуқа микроэлементлар танқислиги) муаммосини қандай ҳал қилиш ҳақида ҳаммага сўзлаб беришда бизга ёрдам беринг!
Оналаримиз ва болаларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишга ёрдам беринг! Ўзбекистоннинг ун ёки нон харид қилаётган ҳар бир фуқароси ўзига керак маҳсулотни онгли равишда танласин.
Микроэлементлар етишмаслиги туфайли ҳар куни дунёда:
- 300 нафар она темир танқислиги туфайли туғруқ пайтида ҳаётдан кўз юммоқда
- 500 нафар чақалоқ фолий кислотаси танқислиги туфайли оғир туғма нуқсонлар билан туғилмоқда
- 4 000 нафар катта ёшдаги кишилар фолик кислотаси танқислиги туфайли инфаркт ва юрак хуружларидан вафот этмоқда
- Ишлаб чиқариш унумдорлигининг пастлиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий нафақалар учун харажатлар туфайли миллиардлаб долларлар йўқотилмоқда
Микроэлементлар етишмаслиги туфайли ҳар куни Ўзбекистонда:
- 2 нафар гўдак фолий кислотаси танқислиги туфайли оғир туғма нуқсонлар билан туғилмоқда
- 8 нафар бола А витамини танқислиги оқибатида инфекцияларга ўта таъсирчанлиги туфайли ҳаётдан кўз юммоқда
- 13 нафар чақалоқ туғилади, бироқ улар темир танқислиги туфайли ҳаётининг дастлабки дақиқаларида яшаб кета олмаслиги мумкин
- 380 нафар болада йод танқислиги туфайли ақлий ривожланишдан ортда қолиш эҳтимоли бор
- Икки ёшгача бўлган 1 000 дан гўдакнинг темир танқислиги туфайли ўсмай қолиш хавфи остида қолмоқда
- Ишлаб чиқариш унумдорлигининг пастлиги, «бой берилган имкониятлар» ва соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий нафақаларга сарфланадиган харажатлар туфайли 356 000 000 сўм йўқотилмоқда
Буни ҳар бир киши билиши керак:
- Ўзбекистонда фақат биринчи нав ун бойитилади, демак фақат биринчи нав ундан тайёрланган маҳсулотларгина бойитилган бўлади.
- Бойитилган унни қопдаги махсус белгисига қараб ажратиш мумкин. Белги ёки қопнинг ўзи «Соғлом маҳсулотлар» махсус логотипи
билан маркаланади. Бунга эътиборсиз бўлманг, сотувчилардан сўранг. - Қозоғистон уни ҳам бойитилган бўлади. Бойитилган Қозоғистон унида ҳам «Соғлом маҳсулотлар» логотипи
босилган бўлади - Ун Марказий Осиё учун махсус ишлаб чиқилган витаминлар ва микроэлементлар комплекси билан бойитилади. Премиксдан темир моддасидан ташқари фолий кислотаси, цинк ва В гуруҳ витаминлари бўлади.
- Бойитилган ундан нон ёпишда ва бошқа таомлар тайёрлада витаминларнинг бир қисми йўқотилади, аммо керакли микроэлементларнинг катта қисми организм учун етарли миқдорда сақланиб қолади
- Темир моддаси ва фолий кислота инсонни камқонликдан, туғруқдаги ўлимлардан, туғма мажруҳликлардан ва ҳатто инфаркт ва инсультлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради
- Бойитилган ун истеъмол қилишнинг самараси тезда кўринмайди. Қондаги гемоглобин миқдори меъёрга келиши учун бойитилган ун ва нонни камида бир ёки икки йил давомида мунтазам истеъмол қилиш лозим
- Чой ва қаҳва овқатдаги темир моддасининг ҳазм бўлишига 70-100 фоиз тўсқинлик қилади, шунинг учун овқат пайтида ёки овқатнинг орқасидан чой ичиш мумкин эмас, ярим соатча кутиб туриш керак. Чой ўрнига компот, шарбат, қайнаган ёки минерал сув ичиш мумкин.
- Витаминлар ва темир моддаси билан бойитилган 1 кг уннинг қиймати атиги 1 сўм 20 тийинга ортади. Айнан шунинг учун унни бойитиш саломатликни яхшилашнинг энг самарали ва энг арзон усули ҳисобланади
Оммавий ахборот воситалари вакилларининг темир танқислиги камқонлиги ва бойитилган ун ва нон маҳсулотлари мавзусини ёритишдан манфаатдорлигини ошириш мақсадларида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги, БМТ Болалар Фонди (ЮНИСЕФ) ва Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси «Унни бойитиш Миллий дастурининг Матбуот, телевидение ва радио соҳасидаги Биринчи Миллий мукофот» танловини эълон қилдилар. Танлов бутун лойиҳани амалга ошириш даври мобайнида ҳар йили камида бир марта ўтказилади.




