Савдода қатнашишга таклиф (СҚТ): Ўзбекистон Республикаси, Грант № 054237 UZ: «Унга қўшиладиган витамин-минералли қўшимча/Унни бойитиш учун премикс харид қилиш» NFFP/ICB/06/04-01 UZ
- Савдода қатнашиш учун ушбу таклиф «UN Development Business» журналининг 2005 йил 5 апрелдаги № 652/05-сонида чоп этилган мазкур лойиҳа бўйича харидлар тўғрисидаги Умумий билдиришга асосланган ҳолда чиқарилган.
- Ўзбекистон Республикаси ҳукуматнинг бюджет маблағлари ҳисобидан 3,2 млн АҚШ долл. ҳамда Халқаро таъмирлаш ва тараққиёт банки орқали Овқатланишни яхшилаш Глобал альянсининг 2,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги гранти томонидан молиялаштирилаётган «Унни бойитиш Миллий дастури» лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур таклиф Ҳукумат бадали маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган контракт учун эълон қилинмоқда.
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш» Лойиҳаларини Амалга Ошириш Қўшма Бюроси («Саломатлик-2» ва «АБСМ» ЛАОҚБ) ушбунинг ила тегишли ҳуқуқларга ва танлов савдолари малакасига эга бўлган иштирокчиларни қуйидаги товарларни етказиб бериш бўйича муҳрланган танлов таклифларини тақдим қилишга таклиф қилади:
Унга қўшиладиган витамин-минералли қўшимча/Унни бойитиш учун премикс — 100 метрик тонна - Танловли савдолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли қарорига мувофиқ қабул қилинган «Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ҳақидаги Низом»га мос равишда ўтказилади.
- Савдонинг манфаатдор иштирокчилари қуйида кўрсатилган манзилга мурожаат қилиб, душанбадан жумага қадар Тошкент вақти билан соат 10-00 дан 16-00 гача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш» Лойиҳаларни амалга ошириш қўшма бюросидан қўшимча маълумотларни олишлари мумкин.
- Малакавий талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади: техник, молиявий тажриба ва техник имкониятлар, шунингдек стандартларга мувофиқлик. Маҳаллий ваколатли етказиб берувчиларга имтиёз берилмайди. Қўшимча тафсилотлар танлов савдоларига оид ҳужжатларда баён қилинган.
Савдода иштирок этаётган барча манфаатдор томонлар қуйидаги манзилга ариза тақдим этиб, 150 АҚШ доллари ёки унинг ўзбек сўмидаги эквиваленти (тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки курси бўйича, ҚҚСдан ташқари) миқдорида қайтарилмайдиган тўловни амалга ошириш орқали Савдо ҳужжатларининг инглиз тилидаги тўлиқ мажмуасини сотиб олишлари мумкин. Тўлов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш» Лойиҳаларини амалга ошириш қўшма бюросининг қуйидаги икки ҳисоб рақамининг бирига банк ўтказмаси шаклида амалга оширилиши лозим:
АҚШ долларида: «Ипак Йўли» Акционерлик-Инновацион Тижорат Банкидаги ҳисоб рақами: № 20210840703902064010,
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100135, Фарҳод кўчаси, 12A; SWIFT-код: INIPUZ22, МФО 00444. «Deutsche Bank Trust Company Americas»даги корр.ҳисоби 044-17-380, SWIFT-код: BKTRUS33
ёки Ўзбек сўмларида:
«Ипак Йўли» Акционерлик-Инновацион Тижорат Банкидаги ҳисоб рақами: № 22696000903902064002
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100135, Фарҳод кўчаси, 12A; МФО 00444
Пул ўтказиш бўйича барча банк харажатлари савдо иштирокчисининг ҳисобидан қопланади. Банк чеклари ва сертификатланган чеклар қабул қилинмайди. Савдога оид ҳужжатлар иштирокчининг вакилига қуйида кўрсатилган манзилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш» Лойиҳаларни амалга ошириш қўшма бюросига савдо ҳужжатларини олиш ваколатини ҳамда мазкур ҳисоб рақамларидан бирига қайтарилмас тўловнинг утказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда берилиши мумкин. Тендерга оид ҳужжатлар қуйида кўрсатилган манзилга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш» Лойиҳаларни амалга ошириш қўшма бюросига NFFP/ICB/06/04-01 UZ харид рақами, етказиб бериладиган манзили, мулоқот учун маълумотлар ва мазкур ҳисоб рақамларидан бирига қайтарилмас тўловнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг иштирокчининг вакилига қўшимча тўловсиз курьер почтаси орқали юборилиши ҳам мумкин.
Тендер ҳужжатларини 2007 йилнинг 10 октябридан бошлаб олиш мумкин.
Танлов таклифлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Саломатлик-2» ва «АБСМ» ЛАОҚБга қуйидаги кўрсатилган манзилга 2007 йил 15 ноябр Тошкент вақти билан соат 15-00 дан кечикмасдан етказиб берилиши лозим.
Барча танлов таклифларига танлов таклифининг 2%идан кам бўлмаган миқдорда таклиф қилинаётган валютада банк кафолати берилиши лозим. Кўрсатилган муддатдан кейин келиб тушган танлов таклифлари кўриб чиқилмайди ва рад этилади. Танлов таклифлари бунда иштирок этиш истагини билдирган савдо иштирокчилари ҳузурида 2007 йил 15 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 15-00 да очилади.
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100007, Паркент кўчаси, 51. Шифокорлар малака ошириш Институти, 3-қават, кичик маросимлар зали.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш» Лойиҳаларини Амалга Ошириш Қўшма Бюроси
ОЯГУ Лойиҳаси Менежери жаноб О.Мирҳошимовга
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100007, Паркент кўчаси, 51.
Тел.: (+998 712) 68 17 29, 68 25 39, 68 08 19
Факс: (+998 712) 68 17 29, 67 73 47
E-mail: ffpiu_uz@mail.ru




