Янгиликлар
Унни бойитиш Миллий дастури доирасидаги Телевидение, радио ва босма матбуот оммавий ахборот воситалари соҳасида Учинчи Миллий мукофот» якуний танловининг натижалари эълон қилиндиНоябр ойи давомида нуфузли жюри ҳайъати танловда иштирок этган журналистларнинг 760 дан ортиқ асарлари танловнинг мақсад ва вазифаларига мослик, профессионал малака, ижодий ёндашув ва қамров каби мезонлар бўйича муҳокама қилиб, баҳолаб чиқди.
батафсил
| |
![]() |
Ўзбекистонда Унни бойитиш Миллий дастури амалга оширилаётганлиги халқаро миқёсда эътироф этилдиУнни бойитиш бўйича халқаро ташаббуснинг (Flour Fortification Initiative) Ижроия қўмитаси Унни бойитиш бўйича Биринчи Минтақавий Семинарда Унни бойитиш Миллий дастурини амалга оширишга қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон делегациясини фахрли халқаро мукофот билан тақдирлади.
батафсил
|
![]() |
30 апрелдан 7 майгача Ўзбекистоннинг 10 мингта мактабида «Саломатлик ҳафталиги» Миллий ахборот кампанияси ўтказилади.Ахборот кампанияси давомида 5 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини бойитилган ун ҳамда йодланган тузнинг ёш организмнинг соғлом ўсиши, ривожланиши ва яхши ўқишига катта фойда бериши ҳақида хабардор бўладилар.
батафсил
|
![]() |
Унни бойитиш бўйича Миллий дастур доирасида «Журналистлар учун 3-чи Миллий мукофот» танловига старт берилдиЖорий йилнинг 11 апрел куни Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида (Навоий кўч., 16 уй) унни бойитиш бўйича Миллий дастур доирасида Ўтказиладиган «Журналистлар учун 3-чи Миллий мукофот» танлови шартларининг тақдимоти бўлиб ўтади.
батафсил
|
![]() |
«Унни бойитиш Миллий дастурининг матбуот, телевидение ва радио соҳасидаги Иккинчи Миллий мукофот» танлови ғолиблари аниқландиҒолиб бўлган журналистларга профессионал фаолиятларини янада такомиллаштириш ҳамда рағбатлантириш учун қимматбаҳо совғалар (компьютерлар, рақамли видео ва фотокамералар, уяли телефонлар, диктофонлар) тақдим қилинди.
батафсил
|
![]() |
16 март куни журналистлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтадиҒолиблар 2007 йил 16 март куни Тошкентдаги «Дедеман» меҳмонхонасида соат 17:00 да бошланадиган тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади (Манзил - Тошкент шаҳри, Ц-4 мавзеси, Амир Темур кўчаси, 7/8)
батафсил
|
![]() |
Хусусий ун ишлаб чиқарувчилар ҳам аҳоли саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилмоқдаларТошкент, 1-2 Март 2007 й. БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) «Донмаҳсулотлари» Илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва «Ўздонмаҳсулот» АК кўмагида хусусий ун ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари учун унни фортификациялаш, яъни таркибини витамин ва минераллар билан бойитиш бўйича амалий семинар ўтказади.
батафсил
|
![]() |
Журналистлар учун Иккинчи Миллий мукофот танлови ҳайъати аъзолари юборилган мақолаларни баҳолашни бошладиларКеча ЮНИСЕФ офисида Унни бойитиш Миллий дастури доирасида бўлиб ўтаётган Журналистлар учун Иккинчи Миллий мукофот танлови ҳайъати аъзоларининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Февраль ойи давомида ҳайъат аъзолари ҳар бир мақолани синчиклаб ўрганиб чиқадилар ва унинг танловнинг техник талабларига мос келишини текширадилар.
батафсил
|
![]() |
Ўзбекистонга унни 700000 тоннадан ортиқ унни бойитиш учун премикс олиб келинди2006 йил 1 декабр куни Тошкентга унни бойитиш учун 85 тонна витамин-минерал аралашмаси олиб келинди. Ушбу Fortifivit–FF–Uz премикси Hexagon Nutrition компанияси томонидан олиб келинган бўлиб, унинг таркибида темир, рух элементлари, фолий кислота ва В гуруҳ витаминлари бор. Олиб келинган премикс билан 700000 тоннадан ортиқ унни бойитиш мумкин.
батафсил
|
![]() |
10-13 ноябр кунлари Стамбулда Халқаро Ун Ишлаб чиқарувчилар Уюшмаси (IAOM) Евросиё бўлимининг Биринчи Минтақавий конференция бўлиб ўтдиАсосий кенгашда Ўзбекистон Унни бойитиш Миллий дастурини амалга ошириш тажрибаси тақдим этилди. Ўзбекистон Ун ишлаб чиқарувчилар делегациясига «Ўздонмаҳсулот» АК раисининг биринчи муовини жаноб Алишер Ишметов раҳбарлик қилди.
батафсил
|













