Унни бойитиш Миллий дастури доирасидаги Телевидение, радио ва босма матбуот оммавий ахборот воситалари соҳасида Учинчи Миллий мукофот» якуний танловининг натижалари эълон қилинди
Ноябр ойи давомида нуфузли жюри ҳайъати танловда иштирок этган журналистларнинг 760 дан ортиқ асарлари танловнинг мақсад ва вазифаларига мослик, профессионал малака, ижодий ёндашув ва қамров каби мезонлар бўйича муҳокама қилиб, баҳолаб чиқди.
Жюри аъзолари бугунги кунга келиб Унни бойитиш Миллий дастури доирасидаги Телевидение, радио ва босма матбуот оммавий ахборот воситалари соҳасида Учинчи Миллий мукофотнинг барча номинациялари бўйича ғолибларни аниқлаб бўлдилар.
Миллий танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар – компьютерлар, видеокамералар, фотоаппаратлар, диктофонлар ва профессионал журналистика фаолиятига оид шу каби бошқа воситалар тақдим қилинади.
Ғолибларнинг исми-шарифлари 2007 йил 12 декабр куни соат 17:00 да пойтахтимизнинг «Интерконтиненталь» меҳмонхонасида бошланадиган тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади (манзил – Амир Темур кўчаси, 107А).
Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Жаҳон банки, ЮНИСЕФ вакиллари, 200 дан ортиқ миллий ва минтақавий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этадилар.
Қўшимча маълумотлар учун ЮНИСЕФ ваколатхонасига, Рустам Ҳайдаровга мурожаат қилишингиз мумкин (Телефонлар 133-77-09 (қўшимча 218) ёки 380-34-12).




