«Унни бойитиш Миллий дастурининг матбуот, телевидение ва радио соҳасидаги Иккинчи Миллий мукофот» танлови ғолиблари аниқланди
Ушбу тантанали маросимда 250 да ортиқ меҳмон, жумладан Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси Танзила Норбоева, Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг бошлиғи Клара Ёдгорова, Бутунжаҳон Банкининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Лу Брэтфор, «Ўздонмаҳсулот» АК Ёрма, ун ва нон саноати бўлими мудири Людмила Грифина, Ўзбекистон журналистлари Ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломов, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасининг раҳбари Ризо Ҳусайний, «Спорт» телеканалининг директори Омон Бурхонов ҳамда Ўзбекистон босма ва электрон ОАВ раҳбарлари иштирок этдилар.
Ғолиб бўлган журналистларга профессионал фаолиятларини янада такомиллаштириш ҳамда рағбатлантириш учун қимматбаҳо совғалар (компьютерлар, рақамли видео ва фотокамералар, уяли телефонлар, диктофонлар) тақдим қилинди.
Танлов темир танқислиги камқонлигини олдини олиш амалиётларини ёритишга оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш, шунингдек бойитилган ун ва нон маҳсулотларига бўлган истеъмолчилик талабини кенгайтириш ва кучайтириш мақсадларида 2006 йил 18 июлда бошланган.
Танловга бўлган қизиқиш кучли бўлди, танлов иштирокчиларининг сони 2006 йилги танлов қатнашчиларининг сонидан икки баравар ортиб кетди. Бу йил танловда республика ва минтақавий ОАВ вакилларининг 280 дан ортиқ журналистик асарлари иштирок этди. Улар орасида теле ва радиодастурлар, босма ва электрон мақолалар, фотосуратлар бор.
Жюри ҳайъати бу йил танлов иштирокчиларининг асарларида темир танқислиги камқонлиги муаммоси ва унни бойитиш йўли билан унга қарши курашиш мавзусининг янада чуқурроқ ўрганилганлиги ва тушунилганлигини, ушбу мавзуга ижодий ёндашув кучайганлигини қайд этди.
Танловнинг жюри ҳайъати айнан мазкур мезонларга асосланган ҳолда етти номинация бўйича ғолибларни аниқлади.
Телевидение
Номинация: Илмий-оммабоп кўрсатувлар
- «Ҳаёт қадри» дастури, Илмира Раҳматуллаева, «Ёшлар» телерадиоканалининг катта муҳаррир
- «Инсон ва саломатлик», Муҳтарама Улуғова, катта муҳаррир, и Шерзод Мирпўлатов – режиссёр, «Ўзбекистон» телерадиокомпанияси
- «Ҳафтанома», Замон Эшонқулов, махсус мухбир, «Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси»
Номинация: Янгиликлар кўрсатувлари
- «Хабарлар» дастури, Гўзалхон Комилова, катта муҳаррир, Ўзтелерадиокомпания, «Спорт» канали
- Қизилқум ТВ канали (Директор: Раъно Ҳакимова)
Номинация: Минтақавий телевидение
- Бахтиёр Тошпўлатов (нодавлати МТВ), Марғилон ТВ директори
Радио
Номинация: Миллий радио
- «Қалбимдаги ибодат» дастури, Вилоят Шодибекова, «Ёшлар» телерадиоканали, муҳаррир
- «Ступени», Софья Алиева ва Лола Исламова, «Максима» радиоси, ахборот хизмати катта муҳаррир ва бош муҳаррир
- «Саломатлигимиз ўз қўлимизда» дастури, Олима Ҳамроева, «Машъал» телерадиоканали, катта муҳаррир
Номинация: Гран-при
- «Саломатлик гарови» дастури, Саида Зокирова, «Ўзбекистон» радиоканали, катта муҳаррир
Босма ОАВ
Номинация: Миллий босма ОАВ
- «Қашқадарё» газетаси, Темирпўлат Тиллаев, муҳаррир
- «Халқ сўзи» газетаси, Бекқул Эгамқулов, бўлим муҳаррири
- «Правда Востока» газетаси, Сергей Левченко, иқтисодиёт бўлими мухбири
Номинация: Минтақавий босма ОАВ
- «Қибрай садоси» газетаси, Гулнора Аҳмедова, бўлими мудираси
- «Вести Каракалпакстана» газетаси, Кенес Каримов, бош муҳаррир
- «Мингбулоқ» газетаси, Наманган вилояти, Қосимжон Акбаров, бош муҳаррир
Номинация: Болалар босма ОАВ
- «Ғунча» журнали, Ёқутхон Раҳимова, бош муҳаррир
- «Гулхан» журнали, Муҳаббат Ҳамид
Электрон ОАВ
- UzReport.com веб-сайти, Беҳзод Ҳожиматов, бош муҳаррир
- Hurriyat.uz веб-сайти, Собиржон Ёқубов, муҳаррир
Фото
- Асен Нуратдинов, «Здравоохранение Узбекистана», фотомухбир
Бу йилги танловда телевидение, радио, босма ва минтақавий ОАВда берилган энг яхши материал номинациялари қаторига болалар ва электрон нашрлар учун мукофотлар ҳамда танловнинг энг фаол иштирокчисига бериладиган «гран-при» номинациялари киритилди.
Энг яхши натижаларга эришган таҳририятларга Унни бойитиш Миллий дастурига қўшган ҳиссалари учун ташаккурномалар топширилди.




