Унни бойитиш бўйича Миллий дастур доирасида «Журналистлар учун 3-чи Миллий мукофот» танловига старт берилди

11 апрел 2007

Тошкент, 11 апрел 2007 йил. Унни бойитиш бўйича миллий дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) томонидан «Журналистлар учун 3-чи Миллий мукофот» танлови эълон қилинади.

Жорий йилнинг 11 апрел куни Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида (Навоий кўч., 16 уй) унни бойитиш бўйича Миллий дастур доирасида Ўтказиладиган «Журналистлар учун 3-чи Миллий мукофот» танлови шартларининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирининг Ўринбосари Асомиддин Комилов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг раиси Шерзод Ғуломов, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти анемия Марказининг директори Дилором Сулаймонова, «Донмаҳсулотлари» Илмий-ишлаб чиқариш марказининг Директори Дилором Ғофурова, Унни бойитиш бўйича Миллий дастур менежери Олим Мирхошимов ва бошқа мутахассислар иштирок этадилар.

Танловнинг асосий мақсади тегишли сиёсий мажбуриятлар ва дастурларни қабул қилиш ҳамда бойитилган ун ва нон маҳсулотларига барқарор истеъмолчилик талабини рағбатлантириш йўли билан Ўзбекистонда озуқавий микроэлементлар танқислиги ҳамда анемия муаммоларини ҳал этишга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборатдир.

Жорий йилда танлов мавзуси янада кенгайтирилиб, ТВ, радио ва босма ОАВ орқали аҳоли орасида йодланган тузнинг фойдали хусусиятлари тўғрисида маърифий ишларни олиб боришга қўшган ҳиссаси учун янги номинация эълон қилинади.

Танлов умуммиллий мақомга эга. Унда иштирок этиш учун республика, вилоят, шаҳар ва туман электрон ва босма ОАВда ишловчи журналистлар таклиф этилади. Танлов якунлари 2007 йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида сарҳисоб қилинади. Ғолиб чиққан журналистлар самарали профессионал фаолият учун зарур бўлган компьютерлар, видео ва фотокамералар, диктофонлар ва уяли телефонлар ҳамда DVD плейерлари ва бошқа жиҳозлар билан тақдирланадилар.

Мазкур танлов эълон қилиниши бойитилган озиқ-овқатларнинг аҳоли саломатлиги учун нақадар фойдали эканлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган режали маърифий ишларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Жорий йилнинг Март ойидан бошлаб, Май ойигача Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда республиканинг барча вилоятларида вилоят ва туманлар журналистлари учун амалий семинарлар Ўтказилиб, уларнинг мақсади озуқавий микроэлементлар, унни бойитиш ва тузни йодлаш технологияси борасида журналистларнинг профессионал билимларини оширишдан иборатдир.

«Унни бойитиш бўйича Миллий дастурнинг матбуот, электрон ОАВ, телевидение ва радио соҳасидаги 3-чи Миллий мукофоти» танловини ўтказишнинг техник шартлари ва кўрик танловда иштирок этиш учун ариза (382 Кб)