Савол-жавоблар

?
Унни бойитиш (фортификациялаш) - бу буғдой унига уни тегирмондан чиқарганда йўқотиладиган фойдали микроэлементларни катта миқдорда қўшиш жараёнидир.
?

Буғдой жаҳонда энг кенг тарқалган дон экинларидан биридир. Буғдойнинг асосий қисмини инсон озуқа сифатида истеъмол қилади. Инсон организми бу маҳсулотни истеъмол қилар экан, овқатланиш рационига қараб кундалик энергетик эҳтиёжини 17 фоиздан 45 фоизгача қондиради.

Биз нон ва ун маҳсулотларини ҳар куни еймиз. Нон ва ун айнан кенг тарқалганлиги, универсаллиги ва кундалик истеъмол қилиниши туфайли инсониятни темир моддаси, фолий кислотаси ва витаминлар каби керакли микроэлементлар билан таъминлашнинг энг самарали воситаси ҳисобланади.

Буғдой донасида В1 (тиамин), В2 (рибофлавин), ниацин, В6 (пиридоксин), темир ва рух моддалари кўп миқдорда учрайди. Бироқ бу микроэлементларнинг барчаси доннинг пўстлоғида жойлашганлиги туфайли, уларнинг кўпи тегирмонда чиқитга чиқиб кетади.

Бундан ташқари, сўнгги 100 йилда ғаллали экинлардаги фойдали микроэлементлар миқдори 40 фоиздан кўпроққа қисқарган. Айнан шунинг учун бугунги кунда унга ушбу озуқа микроэлементларни қўшиш кескин заруратга айланиб қолди.

?

Ун ишлаб чиқаришнинг якуний босқичида темир моддаси, фолий кислотаси, В1, В2 ва рух каби фойдали микроэлементлар ва витаминлар қўшилган. Ўзбекистонда асосан биринчи сорт ундан фойдаланилади, айнан шунинг учун уннинг ушбу нави бойитилмоқда.

?

Ўзбекистонда унни бойитиш учун Қозоғистон Овқатланиш Академияси томонидан Марказий Осиё аҳолисининг эҳтиёжлари, иқлим, географик ва бошқа омиллари ҳисобга олинган ҳолда махсус ишлаб чиқилган витамин ва минераллар аралашмасидан (премиксдан) фойдаланилади.

Премикс таркибига қуйидагилар киради:

  • Витамин В1 (тиамин) 1,3%
  • Витамин В2 (рибофлавин) 2,0%
  • Витамин В3 (ниацин) 6,7%
  • Фолий кислота 1,0%
  • Темир 33,5%
  • Рух 14,7%

Ун ишлаб чиқаришнинг якуний босқичида махсус қурилма (дозатор) ёрдамида ҳар бир тонна унга 150 грамм ҳисобидан премикс қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.

?

Бойитилган ундан нон ёпилганда ёки пишириқ пиширилганда унинг таркибидаги озуқа моддаларнинг 95 фоизи сақланиб қолади, чунки тандирдаги юқори ҳароратга қарамай, хамирнинг ичидаги ҳарорат фойдали моддаларнинг керакли миқдорда сақланиб қолиши учун етарли бўлади.

?

Бойитилган унни махсус таҳлилсиз рангидан ва айниқса ҳидидан ажратиб бўлмайди.

?

Бойитилган (фортификацияланган) унни ёрлиқчага ёки қоп устига босилган «Соғлом Маҳсулотлар» махсус логотипига  қараб ажратиб оласиз.

?

Йўқ. Унни бойитиш унинг нархига таъсир қилмайди.

?

Бойитилган нонни ҳам ранги, ҳиди ёки мазасидан ажратиб бўлмайди. Сиз билишингиз керак бўлган нарса шуки, бойитилган нон – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган биринчи навли ундан ёпилган нон бўлади! Бу сиз севган 150 сўмлик буханка ёки обинонлардир!

?

Афсуски, ҳозирча кичик қувватли уй «қўлбола» тегирмонларда унни бойитиш технологияси мавжуд эмас.
Бундан ташқари,  мутахассисларнинг фикрича, бундай тегирмонларда тортиладиган унга камроқ ишлов берилади, натижада ундаги керакли микроэлементларнинг асосий қисми сақланиб қолади. Шунинг учун қўлбола тегирмонларда тортилган унни бойитишнинг кераги йўқ.

Бироқ биз фермер ва деҳқонлардан ўз оилалари бойитилган нон ейиши учун имкони борича ғаллани фақат саноат корхоналаридагина қайта ишлашларини сўраб қоламиз.

?

Обинонларнинг хамири кўпинча қозоғистон унидан ёки қозоғистон унини ўзимизнинг унга аралаштириб қорилади. Агар қопида «Соғлом Маҳсулотлар» логотипи  бор бўлса, Қозоғистон уни ҳам бойитилган бўлади. Бунга эътибор беринг, сотувчилардан сўранг!

?

Агар инсон озуқа моддалар ва витаминларни етарли миқдорда истеъмол қилмаса, бунинг таъсири унинг саломатлигида, кайфиятида ва яқинлари билан ўзаро муносабатларида акс этади.

Мамлакатимизда энг кенг тарқалган бундай хасталик темир танқислиги анемиясидир. Анемия камқонлик деб ҳам аталади.

Бу касалликнинг сабаби – организмда темир моддаси етишмаслигидир. Унга аёллар ва болалар энг кўп дучор бўладилар, чунки уларда темир моддасига бўлган эҳтиёж эркакларга нисбатан 2-3 баравар кўпроқ бўлади. Камқонликка чалинган аёл тез касалланади, гўдаги заиф ва ўта енгил туғилади. Шунингдек, бундай аёлларда туғруқдан кейинги асоратлар ҳам пайдо бўлиб, аёллар баъзан шу туфайли ҳаётдан кўз юмадилар.

Темир танқислиги болаларнинг ақлий ва жисмони ривожланишини секинлаштиради, организмнинг касалликларга таъсирчанлигини кучайтиради. Бундай болалар ёмон ўқийди, тез чарчайди. Шунинг учун ҳам, болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар бойитилган ундан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилишлари жуда муҳимдир.

?

Бойитилган нон ва ун маҳсулотларидан ташқари овқатга темир моддасига бой бўлган маҳсулотларни – нўхат, мош, ёрмалар, маккажўхори ва кўкатлардан кўпроқ ишлатинг. Янги мева ва сабзавотлардан кўпроқ енг.

Билингки, чой ва қаҳва овқатдаги темир моддасининг ҳазм бўлишига 70-100 фоиз тўсқинлик қилади, шунинг учун овқат пайтида ёки овқатнинг орқасидан чой ичиш мумкин эмас. Ярим соат сабр қилинг. Чойнинг ўрнига компот, шарбат, қайнаган ёки минерал сув ичинг.

Бойитилган унни мунтазам равишда истеъмол қилинса:

  • Иммунитет ва ишчанлик ортади
  • Миянинг фаолияти ва ақлий қобилиятлар яхшиланади
  • Болаларнинг вазни ва ривожланиши нормаллашади
  • Заиф гўдаклар туғилиш хавфи камаяди
  • Инфаркт ва инсультлар хавфи камаяди