Сайтдан фойдаланиш қоидалари

Ушбу қоидалар барча сайтга кирувчи ва ундан фойдаланувчиларга тааллуқлидир. Сайтдаги материаллардан фойдаланган истеъмолчи бу билан ушбу қоидаларга рози эканлигини тасдиқлайди. БМТ Болалар Жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ушбу қоида ва йўриқларни мустақил равишда ўзгартириш ҳуқуқига эга. Ушбу қоидалар Унни бойитиш Миллий дастурининг расмий сайтига кирган ва кирадиган барча фойдаланувчиларга тааллуқлидир.

ЮНИСЕФ тақдим этилаётган дастурлар, хизматлар ва маҳсулотларни аввалдан огоҳлантирмай туриб исталган вақтда ўзгартириш ҳуқуқига эга. Учинчи шахсларнинг ахборотлар ва хизматларига ахборот мақсадларида мурожаатлар қилинган бўлиб, агар бошқача кўрсатилмаган бўлса, бу ЮНИСЕФ уларни қўллаб-қувватлайди ёки тавсия қилади деган маънони англатмайди.

Сайтдаги ҳар қандай маълумот ўз ҳолида, «аs is» белгиси остида берилган бўлиб, хатоларга эга бўлиши мумкин ҳамда очиқ ифодаланган ёки назарда тутиладиган ҳеч қандай кафолат бермайди.

ЮНИСЕФ ва лойиҳанинг бошқа ҳамкорлари ҳеч қандай кафолатларни, шу жумладан чекловсиз бозор талабларига мослик кафолатларини, маълум мақсадларда фойдаланиш учун яроқлилик кафолатларини, фойдаланиш ёки сотиш натижасида вужудга келадиган кафолатларни тақдим қилмайдилар.

ЮНИСЕФ ва лойиҳанинг бошқа ҳамкорлари билвосита, бевосита, амалий ёки нисбий зарарлар учун, шу жумладан тақдим этилган ахборот ёки коммуникация маҳсулотлари (материаллари) натижасида бой берилган манфаат ёки етган зарарлар учун, ушбу материаллардан фойдаланиш натижасида ёки фойдаланиш мумкин эмаслиги оқибатида етган зарарлар учун, ахборотнинг ишончлигидан фойдаланиш оқибатидаги зарарлар учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммаларига олмайдилар.

Учинчи шахсларнинг сайтларига мурожаатлар

Ушбу сайтда учинчи шахсларнинг сайтлари ҳақидаги маълумотлар бўлиши мумкин. Ушбу сайт билан боғлиқ ҳар қандай бошқа интернет-ресурсга ўтиш фойдаланувчининг ўз жавобгарлиги остида бўлади; ЮНИСЕФ ушбу сайтлардаги маълумотлар, ахборотлар, қарашлар, маслаҳат ёки даъволарнинг аниқлигига жавобгар эмас. ЮНИСЕФ бошқа сайтларга мурожаатларни фойдаланувчиларга қулайлик учун жойлаштирган бўлиб, ЮНИСЕФ ушбу сайтларнинг мазмунини маъқуллмайди ёки улар учун жавобгар бўлмайди.

Рамз

«Соғлом маҳсулотлар» рамзи қайд қилинган белги бўлиб, бойитилган маҳсулотларни англатади.

Сайтга қўйилган Унни бойитиш бўйича Миллий дастурнинг «Healthy family» логотипи ҳамда ЮНИСЕФ рамзлари ЮНИСЕФ мулки ҳисобланади.

Унни бойитиш бўйича Миллий дастурнинг «Healthy family» логотипидан ҳамда ЮНИСЕФ рамзларидан фойдаланишга фақатгина ЮНИСЕФнинг ёзма розилиги билан рухсат этилади.

Чекланган лицензия

ЮНИСЕФ ушбу чекланган лицензия орқали Сизга ЮНИСЕФ ва ҳамкорлар томонидан ушбу сайтда чоп этилган материаллардан фақатгина ижтимоий ва нотижорат мақсадларида нусха кўчириш ҳуқуқини беради. Ахборотлар ҳам коммуникацион материаллар (фотосуратлар, брошюралар, буклетлар, плакатлар, варақалар, видео ва аудиофайллар, флеш-анимациялар ва ҳоказо) каби ЮНИСЕФ мулки ҳисобланади. Ушбу маълумотлар ва материаллардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам унни ёппасига бойитиш ва озуқа микроэлементлар танқислигига (темир танқислиги камқонлигига) қарши курашишни илгари суриш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Ахборот ва коммуникацион материаллардан фойдаланишда манбага тўлиқ ёки қисман мурожаат қилиш мажбурий. Шу муносабат билан, сайтдаги исталган материалдан нусха кўчириш орқали Сиз оригиналга тегишли барча муаллифлик ҳуқуқларини ва тегишли белгиларни сақлаб қолишга розилик билдирган бўласиз.

Мазкур ҳолатдан ташқари, қолган барча ҳатти-ҳаракатлар ЮНИСЕФ ёки учинчи шахснинг муаллифлик ҳуқуқини ёки лицензияларини билвосита, қасддан ёки ҳар қандай бошқа кўринишда ўзлаштириб олиш деб ҳисобланади.

Ушбу сайтдаги барча маълумотлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган. Юқорида зикр этилган ҳолатлардан ташқари ҳолларда, ЮНИСЕФнинг ёзма рухсатисиз ушбу маълумотлардан ҳеч қандай кўринишда, ҳеч қандай воситалар билан нусха кўчириш мумкин эмас.