Ечимлар
Микроэлементлар танқислиги муаммосининг ечими энг шошилинч ва энг долзарб вазифалардан бири бўлиб, ушбу муаммони ҳал қилишга сарфланадиган харажатлар микроэлементлар танқислиги оқибатида етадиган иқтисодий зарарлардан бир неча ўн баравар камроқдир.
Витамин ва минераллар танқислиги муаммосини ҳал қилишнинг уч асосий йўли мавжуд:
- Саплементация (Supplementation) — препаратларни (доривор бўлмаган) таркибида керакли микроэлементлар ёки витаминлар таблеткалар ёки сироплар кўринишида истеъмол қилиш
- Озиқ-овқатларни бойитиш — озиқ-овқатларни керакли микроэлементлар ёки витаминлар билан бойитиш (масалан, буғдой унини темир моддаси, фолий кислотаси ва витаминлар билан бойитиш ёки тузни йодлаш)
- Овқатланиш одатларини ўзгартириш — микроэлементлар ва витаминларига бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолини ошириш, шунингдек микроэлементларнинг организмга сингишига тўсқинлик қиладиган моддалар истеъмолига тузатишлар киритиш.
Озуқа микроэлементлар танқислигининг ўрнини тўлдиришнинг энг самарали ва барқарор стратегияси кундалик истеъмол маҳсулотларини бойитишдир (темир билан бойитилган ун/нон, йодланган туз, А витамини билан бойитилган ёғ ва ҳоказолар)
Ўзбекистонда азалдан нон ва ун маҳсулотлари овқатланиш рационининг катта қисмини ташкил қилади. Айнан шунинг учун ун темир моддаси ва фолий кислотаси танқислигини бартараф этиш мумкин бўлган энг самарали маҳсулотдир. Биз ҳар куни нон еймиз, демак барча микроэлементларни мунтазам ва керакли миқдорда қабул қиламиз.
Озуқа микроэлементлари танқислиги муаммосини ҳал қилиш бу масалага ҳукуматни, саноат, бизнес, савдо, оммавий ахборот воситалари ва бутун жамиятни жалб қилишни тақозо этади. Унни бойитиш ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам бериши учун эса истеъмолчиларни бойитилган уннинг фойдали хусусиятлари ҳақида хабардор қилиш ва тегишли қонуний ва ҳуқуқий базани яратиш (унни ёппасига бойитиш тўғрисидаги қонун, бойитилмаган ун импортига чеклашлар қўйиш) зарурдир.
Унни бойитиш (фортификациялаш) — бу буғдой унига уни тегирмондан чиқарганда йўқотиладиган фойдали микроэлементларни катта миқдорда қўшиш жараёнидир. 1 кг унни фортификациялашнинг қиймати тахминан 1 сўм 20 тийинга тўғри келади. Яъни фортификация аҳолини керакли микроэлементлар билан таъминлашнинг энг арзон ва самарали усули ҳисобланади.
батафсил |
Фортификация жараёни ва «бойитилган ун» ва «бойитилган нон» атамалари кўпчилик истеъмолчилар учун янги ҳодисадир, шунинг учун ушбу маҳсулотнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун тутган ўрни ва афзалликларини истеъмолчиларга тўғри тушунтириш учун кенг тарғибот - коммуникация ишларини олиб бориш зарур.
батафсил | |||||
Дунёнинг қолган барча мамлакатларидаги каби, Ўзбекистонда ҳам унни бойитишни татбиқ қилишнинг барқарорлиги тегишли меёърий ҳужжатлар, қоидалар, стандартлар ва келгусида Ўзбекистон Республикасида унни ёппасига бойитиш тўғрисидаги ёки озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш тўғрисидаги Қонуннинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши билан боғлиқдир.
батафсил |
Биз аҳолини микроэлементлар ва витаминлар билан саплементациялаш, озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш, аҳолининг азалий овқатланиш одатларига ўзгаришлар киритиш ва бойитиш тўғрисидаги Қонуннинг қабул қилинишига шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиқамиз ва амалга оширамиз.
батафсил | |||||




