Жамиятни хабардор қилиш

Фортификация жараёни ва «бойитилган ун» ва «бойитилган нон» атамалари кўпчилик истеъмолчилар учун янги ҳодисадир, шунинг учун ушбу маҳсулотнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун тутган ўрни ва афзалликларини истеъмолчиларга тўғри тушунтириш учун кенг тарғибот-коммуникация ишларини олиб бориш зарур.

Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан барқарор талабни шакллантириш учун аҳоли ун ёки нон харид қилишдан аввал яхши хабардор бўлиши лозим.

Шу мақсадда ЮНИСЕФ ҳамкорлар (Тарғибот ва коммуникация бўйича ишчи гуруҳ) билан биргаликда комплекс коммуникация стратегиясини ишлаб чиқди. Ушбу стратегия дўконларда бойитилган ун ва ноннинганъанавий  маркетингидан тортиб жамоатчиликни соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини (поликлиникалар ва СВП), Болалар парламентиаъзолари, мактаб ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари орқали сафарбар қилишгача бўлган чора-тадбирларни ва Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ун ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан бевосита ишлашни ўз ичига олади.

Ижтимоий коммуникацион кампания доирасида новвой Нонполвон мавзусидаги бир қатор коммуникацион маҳсулотлар ишлаб чиқилди. Бундай маҳсулотлар жумласига плакатлар, брошюралар, буклетлар, варақалар, видео ва аудио роликлар, ушбу веб-сайт ва ахборот пакети кабиларни киритиш мумкин.

Коммуникацион дастурни амалга оширишга Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқ таълими вазирлиги, «Тошкент-нон» нон ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Болалар фонди, «Соғлом Авлод учун» фонди, Журналистлар уюшмаси ва бошқа ҳамкорлар жалб қилинган.

Биз ҳар бир уй бекаси, ҳар бир она, ҳар бир ўқувчи, ҳар бир тегирмончи, ҳар бир бозор раҳбарияти, ҳар бир сотувчи, ҳар бир новвой, ҳар бир журналист, ҳар бир деҳқон, ҳар бир шифокор, ҳар бир ҳамшира… хуллас, ҲАММА бойитилган ун ва нон ҳақида хабардор бўлиши, бундай нон ва унни қаердан сотиб олиш мумкинлигини, бойитилган ун олиш учун буғдойни қайси тегирмонда тортиш кераклигини билиши учун интиламиз.

 

Шунинг учун ахборот материаллари поликлиникаларда, мактабларда, болалар боғчаларида, дўконларда, ҳокимиятларда ва маҳалла қўмиталарида, чойхоналарда, кафе, ошхоналарда, автобусларда, бекатларда, олий ўқув юртларида, кутубхоналарда ва бошқа жамоат жойларида тарқатилади.

«Оммавий ахборот воситаларининг Унни бойитиш бўйича Миллий дастур каби Ўзбекистон учун бу қадар муҳим ва кенг кўламли лойиҳадаги тутган ўрни беқиёсдир, - дейди Республикада унни бойитишнинг қайта тикланганлигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этаётган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Ризо Ҳусайний. - Жамоатчилик темир танқислиги камқонлиги каби микроэлементлар танқислигининг оқибатларини билиши керак».

Ҳозирнинг ўзида журналистлар ўртасида жамоатчиликни микроэлементлар танқислиги оқибатидаги касалликлардан сақланиш ҳақидаги мақолалар ёзиш бўйича танлов ўтказилмоқда. 2006 йилда Миллий ва минтақавий журналистлар учун телевидение, радио ва матбуот номинациялари бўйича ҳар йили ўтказиладиган Миллий мукофот таъсис қилинган.

Маркетинг материалларини ёзиб олинг

/res/marketing_uz/kuznetc.avi «Темирчи» видеоролиги
Ёзиб олиш (2793 Кб)
/res/marketing_uz/hashar.avi «Ҳашар» видеоролиги
Ёзиб олиш (2846 Кб)
/res/marketing_uz/kovarnaya_anemiya.avi «Маккор камқонлик» мультфильми
Ёзиб олиш (1316 Кб)
/res/marketing_uz/uspevaemost_v_shkole_24.mp3 «Мактабдаги ўзлаштириш» радиоролиги (24 Кбит/с)
Ёзиб олиш (251 Кб)
/res/marketing_uz/mama_i_doch_24.mp3 «Она ва қиз» радиоролиги (24 Кбит/с)
Ёзиб олиш (271 Кб)
/res/marketing_uz/chto_delayut_iz_zheleza_24.mp3 «Темирдан нима ясалади?» радиоролиги (24 Кбит/с)
Ёзиб олиш (176 Кб)
/res/marketing_uz/leaflet_bread_for_iron_health_uzb.pdf «Темирдек соғлиқ учун» лифлети
Ёзиб олиш (596 Кб)
/res/marketing_uz/info_package.pdf Унни бойитиш Миллий дастурининг ахборот пакети
Ёзиб олиш (7578 Кб)
/res/marketing_uz/brochure_bread_for_iron_health.pdf «Темирдек соғлиқ учун» брошюраси
Ёзиб олиш (4249 Кб)
/res/marketing_uz/flash_movie_uzbek.swf Флеш-филм
Ёзиб олиш (1 Кб)