Лойиҳалар
![]() |
Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида «Соғлом бола ҳафталиги» даврида коммуникацион кампанияни ўтказиш орқали камқонликнинг олдини олишРеспубликанинг барча минтақаларида йилига 2 марта «Соғлом бола ҳафталиги» давомида ярим ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар А витамини капсулаларини оладилар (саплиментация).
Уларнинг ота-оналарига эса бойитилган ун ва нон истеъмол қилишнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берилган брошюралар топширилади. Ушбу лойиҳа доирасида биринчи босқичда (2006 йил февралда) 700000 оилани бевосита қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, бу камида 2000000 болани керакли микроэлементлар билан таъминлашга имкон беради. Иккинчи босқичда эса (2006 йилнинг августи) 1000000 оилани қамраб олиш мўлжалланган. батафсил |
![]() |
«Унни бойитиш бўйича Миллий дастур доирасида журналистика соҳасидаги Миллий мукофот» танловиТанловнинг асосий мақсади раҳбарият ва кенг жамоатчилик эътиборини Ўзбекистонда озуқа микроэлементлари танқислиги муаммосини, хусусан анемия муаммосини тегишли сиёсий мажбуриятлар ва дастурлар қабул қилиш, шунингдек бойитилган ун ва нон маҳсулотларига бўлган барқарор истеъмолчилик талабини рағбатлантириш йўли билан ҳал қилишга жалб қилишдан иборатдир. Танловда иштирок этишга республика, вилоятлар, шаҳар ва туман оммавий ахборот воситаларида, телевидение, радио, матбуот ва электрон ОАВ соҳасидаги журналистлар таклиф қилинади. Танлов бутун лойиҳани амалга ошириш даври мобайнида ҳар йили камида бир марта ўтказилади.
батафсил
|
![]() |
Ёшлар Парламентини тандир новвойлар ва нон сотувчилар ўртасидаги сафарбар қилиш2005 йилнинг ёзида беш ёш парламентчилар Тошкент шаҳридаги 1200 та дўконда бойитилган ноннинг афзалликлари ва фойдали хусусиятларини тарғиб қилиш бўйича иш олиб бордилар. Тадбир натижасида «Тошкент-нон» нон ишлаб чиқарувчилар уюшмасига тегишли корхоналарда ишлаб чиқарилган бойитилган нон билан савдо қилувчи ушбу дўконларда сотувчиларнинг бойитилган уннинг фойдали хусусиятлари ҳақидаги хабардорлиги 90.3 фоизгача етказишга эришилди (2005 йил, август). Ушбу синов лойиҳаси муваффақиятли бажарилгач, Болалар Парламентининг республиканинг барча туман ва вилоятларидан келган 219 аъзоси 2006 йил апрел ойида бўлиб ўтган тайёрганликдан сўнг республика бўйлаб тандир новвойлари ўртасида бойитилган уннинг фойдаси тўғрисида тарғибот ишларини олиб борадилар.
батафсил
|







